Клопп ва Гвардиолага

“Вулверхэмптон”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Адама Траоре қишки трансферлар даврида жамоасини ўзгартиришга  яқин турибди.

“Бўрилар” сафини тарк этиш мақсадида клуб билан янги шартнома имзолашдан бош тортган испаниялик футболчига “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити”дан жиддий таклиф бўлмоқда.

Адама Траоренинг амалдаги шартномаси 2023 йилгача давом этади. Уни қўлга киритмоқчи бўлган клуб 40 миллион евро атрофида тўлаши керак. Бироқ, ёзги трансферлар вақтида “Вулверхэмптон” хўжайинлари футболчини сўраган клублардан 100 миллион евро талаб қилди.

Траоре жорий мавсумда премьер-лигада ўн саккизта ўйинда қатнашди. Унинг ўзи ҳам Еврокубокларда ғолиблик учун курашадиган кучли клубларга ўтишни истаяпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар