Клоппнинг “эгизаги” мультимиллионер бўлиб чиқди
“Ливерпуль” мухлислари орасида жамоа бош мураббийи Юрген Клоппга ташқи кўриниш жиҳатидан ўхшашлиги билан машҳур бўлган кишининг шахси аниқланди.
Германиялик мутахассиснинг “эгизаги” 61 ёшли Рэй Корнуэлл бўлиб чиқди. Қурилиш соҳасида фаолият кўрсатадиган Корнуэлл мультимиллионер экан.
Унга тегишли компания Лондон марказида жойлашган. Корнуэлл Францияда меҳмонхона, Мексикада ресторанлар тармоғига эга экани ҳам айтилмоқда.
- Мен билан учрашган одамларнинг 60 фоизи “Юрген Клопп” эканимга ишонади. “Уэмбли” стадиони олдида германиялик журналистлар менинг олдимга келиб, немисча гапира бошлади. Мен уларга ҳақиқий Клопп эмаслигимни айтишга мажбур бўлдим.
Инглизлар ҳам кўпинча мени машҳур мураббийга адаштиришади. Ўзим ҳам уларни калака қилишни хуш кўраман, - деди Корнуэлл.
Фикрлар