Клоппнинг кутилмаган қарори

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп жароҳати туфайли мавсумни ўтказиб юборадиган Виржил ван Дейк ўрнига қишки трансфер вақтида янги ҳимоячи сотиб олмайдиган бўлди.

Аввалроқ, ливерпулликлар Дайот Упамекано, Хосе Хименес, Калиду Кулибали ва Бен Уайт каби марказий ҳимоячилар трансферига қизиқиш билдираётгани айтилаётган эди.

The Athletic нашри журналисти Давид Орнштейннинг маълумот беришича, “Ливерпуль”нинг бу қарорга келишига қишки трансферлар вақтида футболчиларнинг нархи баланд ва танлов имконияти пастлиги сабаб бўлган. Қолаверса, янги келган футболчи Клопп жамоасининг ўйин услубига мослашгунича мавсум якунланади.

Шу муносабат билан Юрген Клопп қимматбаҳо футболчилар олиш фикридан қайтиб, масалани ички ресурсларга таянган ҳолда ҳал этмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!