Клозе немис клубини бошқариши мумкин

Германия терма жамоасининг энг яхши тўпурари Мирослав Клозе "Фортуна" бош мураббийи лавозимига асосий номзодлардан бирига айланди.

2004 йилдан 2007 йилгача Клозе Бременнинг "Вердер" жамоасида ўйнаган, ўшанда жамоага Клаус Аллофс раҳбарлик қилган. Аллофс ҳозирда иккинчи Бундеслигада ўйнайдиган "Фортуна"да фаолият юритмоқда.

Айнан у Клозени бош мураббийлик курсисига таклиф қилмоқчи, деб хабар бермоқда Bild нашри.
Клозе футболчилик фаолиятини 2016 йилда якунлаган. Шундан сўнг у Германия терма жамоасида Йоахим Лёвнинг ассистенти сифатида ишлади. Мирослав 17 ёшгача бўлган Германия терма жамоаси билан ишлаш тажрибасига ҳам эга.

Ушбу мавсумда "Фортуна"га биринчи Бундеслигага чиқиш учун бироз омад етишмади. Улар ўтиш ўйинида муваффақиятсизликка учради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!