Клублар кушандаси. Азар ўйнамаган кунлари учун 17 млн, Коутиньо эса 16 млн евро олди
“Реал” раҳбарияти жамоа етакчиси бўлиши кутилган Эден Азарга ҳафтасига 475 минг евро маош тайинлаган. Лекин ярим ҳимоячи 2020-2021 йилги мавсумда жароҳатлар ва соғлиғидаги муаммолар туфайли 252 кун давомида машғулотларда ҳам, ўйинларда ҳам қатнаша олмади. Шунга қарамай, “Қироллик клуби” бельгиялик ярим ҳимоячига майдонга тушмаган кунлари учун 17 миллион евро тўлади.
“Барселона” молиявий қийин аҳволда бўлишига қарамай, Филиппе Коутиньога майдондан ташқарида бўлган 233 куни учун 16 миллион еврога яқин маош тўлади. Бразилиялик юлдузнинг ҳафталик маоши 474 минг еврони ташкил қилади.
Бразилиялик яна бир юлдуз – Неймар ҳам футболдан ташқарида юрган кунлари учун 13,6 миллион евро олди. Ҳужумчи жароҳат туфайли 95 кун даволанган.
Шунингдек, ўтган йилларда Поль Погба, Марко Ройс каби футболчилар ҳам 2020 йилнинг апрель ойидан бошлаб бир йил давомида узоқ муддатли ўйнамаган кунлари учун мос равишда 11 миллион ва 7,5 миллион евро маош олган.
Фикрлар