
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб чиқиши айтилди
Франция терма жамоаси ва “Бавария” собиқ футболчиси Франк Рибери АҚШда бошланган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзи мухлислик қиладиган қайси жамоа ғолиб чиқишини айтди.
- Мен “Бока Хуниорс”нинг ашаддий мухлисиман. Бу жамоа менга жуда ёқади. Қачонлардир Аргентинага бориш мақсадим ҳам бор. Чунки бу мамлакатда муҳит зўр. Мен бу жамоада клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш учун жуда зўр имконият бор, деб ҳисоблайман.
Чунки уларнинг ишга муносабати, менталитети ва иштиёқи юқори даражада. Бу турнир “Бока Хуниорс” учун катта синов бўлади. Худди шу гапларни собиқ жамоам “Бавария” ҳақида ҳам айтишим мумкин, - деди Франк Рибери.
“Бока Хуниорс” гуруҳ босқичидан муваффақиятои ўтиш учун Янги Зеландиянинг “Окленд Сити”, Германиянинг “Бавария” ва Португалиянинг “Бенфика” жамоалари билан рақобатлашади.
Фикрлар