Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қачон қуръа ташланади?
Ads

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига 16 сентябрь куни қуръа ташланади. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар бермоқда.

Маросимга англиялик машҳур футболчи Майкл Оуэн ташриф буюради.

Эслатиб ўтамиз, бу сафарги мусобақада "Ливерпуль" (УЕФА), "Аль-Садд" (Қатар), "Иенген Спорт" (OFC), "Монтеррей" (КОНКАКАФ) ва "Эсперанс" (КАФ) клублари иштирок этишади.  КОНМЕБОЛ вакили эса 23 ноябрь куни, ОФК вакили эса 24 ноябрь куни маълум бўлади.

Маълумот учун, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 11-22 декабрь кунлари Қатарда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
ELECTRIC LIGHTER
13/09/2019 13:59
shor peshona pahtakor as saadni yutkaninda hozir liverpol bilan oynar edingaa