Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" Миср клубини таслим этиб, финалга йўл олди

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалидан ўрин олган "Реал" - "Ал-Аҳли" баҳси бўлиб ўтди. Унда "қаймоқранглилар" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, 42-дақиқада Винисиус ҳисобни очган бўлса, 47-дақиқада Вальверде орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 65-дақиқада мисрликлар футболчиси Али пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. Беллашув якунига яқин Родриго ҳамда Аррибас ҳисоб йирик кўринишга келишини таъминлади. 

Шу тариқа, Анчелотти шогирдлари турнир финалига йўл олди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!