
КЎЖЧ. Голларга бой ўтган баҳсда "Боруссия Дортмунд"нинг қўли баланд келди
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 2-туридан ўрин олган "Мамелоди Сандаунз" - "Боруссия Дортмунд" беллашуви якунига етди.
Мазкур тўқнашувда "арилар" 3:4 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Голлар: 11′ Рибейро, 62′ Райнерс, 90′ Мотиба - 16′ Нмеча, 34′ Гирасси, 45′ Беллингем, 59′ Мудау (автогол).
Голларга бой ўтган беллашувдан сўнг "Боруссия Дортмунд" очколар сонини 4 тага етказиб қўйган бўлса, "Мамелоди Сандаунз" ҳисобидаги очколар сони ўзгаришсиз қолди - 3 очко.
Фикрлар