Коке Педри ва Гави ҳақида: "Улар афсунгар"

Испания терма жамоасининг тажрибали ярим ҳимоячиси Коке шериклари Педри ва Гави ҳақида фикр билдирди.

"Уларнинг ҳар иккиси афсунгар. Улар ўйиннинг боришини ўзгартириб юбора олади, тўпни ўзларида яхши ушлаб туради ва деярли йўқотмайди. Биз бу ёшлардан кўп нарсани ўрганишимиз мумкин. Улар кўпчилигимиз қилолмайдиган ишларга қодир.

Педри билан жамоадош бўлиш ажойиб. Гави одатда кийим алмаштириш хонасида ёнимда ўтиради. Мен унга доим ёшларнинг мақсадлари улкан бўлиши кераклигини, ҳар бир лаҳзадан роҳатланиш кераклигини уқтираман",-деди Коке.

Маълумот учун, "қизил фурия" 4 очко билан "Э" гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Энрике шогирдлари сўнгги турда Япония билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!