Коке "Реал"га қарши ўйиндан олдин нималар деди?

“Атлетико” ярим ҳимоячиси Коке эртага “Реал”га қарши бўлиб ўтадиган Мадрид дербиси олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Дерби жамоалар мусобақа жадвалида қандай ўринда бораётганидан қатъий назар дерби. Бу мухлисларсиз ўтган биринчи дерби бўлади. Бу барчамиз учун ғалати ҳолат, аммо бунга кўникишимиз керак”, - деди Коке.

“Реал” – “Атлетико” баҳси эртага соат Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!