Колби Ковингтон машҳур рэпер билан жанг қилмоқчи

UFC нинг ярим ўрта вазн тоифасида ўз жангларини ўтказадиган Колби Ковингтон, 50 Сent номи билан танилган, рэпер Кертис Жексонга қарши бокс жангини ўтказмоқчи эканлигини айтди.

"Мен 50 Сent га қарши бокс йўналишида жанг қилмоқчиман. У билан бир қўлимни орқамга боғлаб, рингга тушаман",-деди Ковингтон.

Эслатиб ўтамиз: У сўнгги жангида Камару Усмонга нокаут билан ютқазган эди.