Колумбия - Уругвай: Матнли трансляция

ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Колумбия - Уругвай учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляция орқали кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўз вақтида билиб бориш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Дарвин Нуньезга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 90'

    Йерри Мина иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этмоқда. 

  • 85'

    Хонатан Родригес офсайдда қолиб кетди. 

  • 83'

    Маруланданинг жарима майдонига узатган тўпи ўтмади. 

  • 81'

    Хамес узатган тўпни Кампагья ушлаб олди. 

  • 78'

    Кавани ўрнига Арамбарри майдонга тушди. 

  • 76'

    Кардона огоҳлантирилди. 

  • 74'

    Лерма сариқ карточка олди.

  • 73'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дарвин Нуньез жарима майдони ичида ҳаммасини тўғри бажарди. 

  • 72'

    Маруланда сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 70'

    Луис Суарес ўрнига Хонатан Родригес майдонга тушди. 

  • 65'

    Кейруш жамоасида ўзгариш. Кардона ўрнига Урибе майдонга ташланди. 

  • 61'

    Морелоснинг юмшоқ узатмаси ноаниқ йўналиш олди. 

  • 60'

    Муриэль ўз ўрнини Морелосга бўшатиб берди. 

  • 58'

    Бурчак зарбасини бу гал Муриэль амалга ошириб кўрди. Аммо сценарий ўзгармади. 

  • 56'

    Хамеснинг бурчакдан узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 54'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Нуқтага яқинлашган Суарес аниқ зарба йўллаб, жамоасининг ғалабасини ишончли кўринишга олиб келди. 

  • 53'

    Жейсон Мурильо ўз жарима майдони ичида фол ишлатди. Пенальти. Уругвайда ҳисобни ишончли кўринишга олиб келиб қўйиш имконияти бор. 

  • 50'

    Кампанья (Уругвай) Сапатанинг ғоят хавфли зарбасини қайтарди. 

  • 49'

    Наитан Нандес сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 48'

    Куадрадонинг жарима майдонига узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди. 

  • 46'

    Уругвай таркибида Аркоза ўрнига Нуньез майдонга туширилди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 43'

    Аркоса (Уругвай) бурчак зарбасини яхши амалга оширди. Аммо ҳимоячилар тўпга биринчи бўлишди.

  • 40'

    Каванининг зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 

  • 38'

  • 37'

    Биринчи таймнинг энг фаол футболчиси - Хамес Родригес. Аммо унинг ҳаракатлари самара келтирмаяпти. 

  • 35'

    Муриэль амалга оширган узатма ҳимоячилар томонидан блокланди. 

  • 33'

    Хамеснинг жарима майдонига узатган тўпига ҳимоячилар биринчи бўлди. 

  • 32'

    Колумбия кутилмаган ўзгаришга қўл урмоқда. Барриос ўрнига Маруланда майдонга тушмоқда. Жароҳат бўлган кўринади. 

  • 29'

    Сапатанинг бош билан берган зарбаси ноаниқ йўналиш олди.

  • 29'

    Иккинчи урунишда ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришга эришди. 

  • 28'

    Хамеснинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

  • 24'

    Бентанкурнинг зарбаси Оспинага ортиқча муаммо туғдирмади. 

  • 23'

  • 22'

    Куадрадо ҳужумда фол ишлатди. 

  • 20'

    Мина сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 18'

    Торрейра қоидани бузди. Аммо ҳакам ҳозирча унга карточка кўрсатмади. 

  • 16'

    Дуван Сапатанинг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан осонлик билан қайтарилди. 

  • 14'

    Барриос (Колумбия) амалга оширган "подкат" ҳакамнинг фикрича "тоза" чиқмади. 

  • 13'

    Хамес Родригес яна тўп билан жарима майдони томон борди. Аммо зарбага ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 12'

    Хамеснинг қанотроқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 11'

    Нандез ҳужумда фол ишлатди. Уругвай хавфли вазият содир этиши мумкин эди. 

  • 8'

    Хамеснинг узатмаси аниқ чиқмади. 

  • 6'

    Наитан Нандезнинг узатмасини Эдинсон пастки бурчакка жойлаб қўйди. 

  • 6'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кавани ҳисобни очмоқда. 

  • 2'

    Кавани ҳужумда қоидани бузди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Уругвай таркиби эса қуйидагича кўриниш олган:

  • 0'

    Мезбонлар таркиби:

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Колумбия - Уругвай учрашуви бошланиш арафасида. Ушбу баҳсни Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!