Колумбия - Япония. Превью
Ads

Бугун ЖЧ-2018нинг "H" гуруҳидаги ўйинларга ҳам старт берилади. Гуруҳнинг илк баҳсида Колумбия терма жамоаси Японияга қарши майдонга тушади.

“Мордовия-Арена”да кечадиган ўйинни словениялик Дамир Скомина бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Эслатиб ўтиш лозимки, ушбу гуруҳда шунингдек Польша ҳамда Сенегал терма жамоалари ҳам жой олишган.

Колумбия ҳамда Япония қарама-қаршилиги олдидан қизиқарли фактлар:

- Япония ва Колумбия бунгача ўзаро уч маротаба тўқнаш келишган. Шуларнинг 2тасида жанубий америкаликларнинг қўли баланд келган бўлса, қолган биттаси дуранг натижа билан якунланган;

- Таъкидлаш керакки, Ушбу жаҳон чемпионатида ҳозирча Жанубий Америка вакиллари у қадар ишончни оқлай олишмаяпти. Аргентина ва Бразилия мусобақани дуранг билан бошлашган бўлишса, Перу рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Фақатгина уругвай 90-дақиқада киритилган гол эвазига ғалаба қозонди;

- Эслатиб ўтиш лозимки, ўтган мундиалда ушбу жамоалар баҳсида Колумбиядан Хамес Родригес ва Хуан Куадрадолар ўз номларига гол ёздириб қўйишган бўлишса, японлардан Кейсуке Хонда бир голга муаллифлик қилган;

Қуйида ушбу учрашувни асосий таркибда бошлаши мумкин бўлган футболчиларнинг таҳминик таркиби билан танишиб олишингиз мумкин:

ЖЧ-2018  "H" гуруҳи 1-тур.

Япония – Колубия

Стадион: Мордовия-Арена

Бошланиш вақти: 17:00

Бош ҳакам: Дамир Скомина (Словения)

Япония: Кавасима, Сакаи, Есида, Макино, Нагатомо, Хасэбэ, Ямагучи, Хонда, Кагава, Инуи, Окадзаки.

Колумбия: Оспина, Ариас, Д. Санчес, Мина, Можика, К.Санчес, Барриос, Урибе, Родригес, Куадрадо, Фалькао.