Колумбия кейинги босқичга йўл олди. Бразилия Доминикан дарвозасига жавобсиз 6 та гол урди

ЖЧ U-20 чемпионатининг 2-туридан ўрин олган иккита тўқнашув ўз ниҳоясига етди. Қуйида натижалар билан танишинг. 

Бразилия Доминиканни аяб ўтиргани йўқ. "Пентакампеонлар" 6:0 ҳисобида ғалаба қозониб, плей-оффга чиқиш имкониятини оширди.

38-дақиқада Савио ҳисобни очди. Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас Леонардо фарқни иккитага оширди. Иккинчи таймда эса ПедросоНасиментуГомес ва Дос Сантослар ҳам ўз номига гол ёздириб қўйди. 

Мазкур ғалабадан кейин Бразилия гуруҳида 2-ўринга кўтарилиб олди. Доминикан ҳали очко тўплай олгани йўй ва 4-поғонада қолди. 

Кейинги учрашув Япония ва Колумбия ўртасида бўлиб ўтди. Унда қитъадошларимиз 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Ҳисобни 30 дақиқада Ямане очди. Аммо иккинчи бўлимда Асприлла ва Ангеллар ўз номини таблога ёздириб қўйди. 

Шу тарзда Колумбия Япония устидан зафар қучиб, плей-офф масаласини ҳал қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!