Колумбия сўнгги дақиқада ғалабани илиб кетди (видео)

Колумбия ва Перу терма жамоалари Америка кубогининг бронза медаллари учун ўзаро майдонга тушди.

Бразилия Миллий стадионида кечган баҳс голларга бой бўлди. Учрашув якунда 3:2 ҳисобида колумбияликларнинг ғалабаси билан тугади.

Шу куни Колумбия сафида голларни Куадрадо ва Диас (дубль) киритган бўлса, перуликларнинг жавоб голларига Йотун ва Лападула муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Энди ушбу жамоаларни ярим финалда мағлуб этган Бразилия ва Аргентина 11 июль куни мусобақа ғолиблиги учун майдонга тушади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 05:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!