Колумбия терма жамоаси ҳужумчиси фаолиятини Россияда давом эттиради
Ads

"Атлетико Хуниор" клуби ва Колумбия терма жамоаси ҳужумчиси Луис Диас фаолиятини Россияда давом эттиради.

Колумбиялик журналист Жулиан Сеспедеснинг хабар беришича 22 ёшли футболчи Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби билан шартнома имзолаган. Питерликлар эса унинг трансфери учун 7 млн евро сарфлаган.

Таъкидлаш керакки, Диасга шунингдек “Порту” ҳам қизиқиш билдираётган эди.

Маълумот учун, Диас ўтган мавсум 17та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та голли узатмага муаллифлик қилишга эришган. У айни дамда Колумбия терма жамоаси сафида Америка кубогида иштирок этмоқда.