Колумбия термаси форварди Италия
Ads

Италиянинг "Аталанта" клуби хужум чизиғини кучайтирмоқчи.

Клуб Мексиканинг "Америка" клуби хужумчиси Рохер Мартинесни сотиб олмоқчи. Колумбиялик форвард "Аталанта"га ўтишга қарши эмаслигини билдирган.

Томонлар ўзаро келишувга эришиш учун ҳаракат қилишмоқда. Италияликлар футболчи учун 15 млн евродан кўп тўлашни исташмаяпти.

"Америка" жамоаси эса хужумчини осонлик билан қўйиб юборишни хоҳламайди. Сабаби, клубнинг бошқа бир форварди Николас Кастильо жароҳат олган. Аммо "Аталанта" трансфер устида жиддий иш олиб бомоқда.

Маълумот учун, Мартинес шу йили бўлиб ўтган Америка Кубоги доирасида, Колумбия сафида 3 та ўйинда иштирок этиб, битта гол урди.

Минбар

Барча блоглар