Колумбия термаси футболчиси Урибе
Ads

Мексика клуби "Америка"га тегишли бўлган Матеус Урибе "Порту" клубига кўчиб ўтди.

Колумбия термаси ярим химоячиси билан 4 йиллик битимга имзо чекилди ва "аждарлар" учун трансфер 9 млн еврога тушди.

Аввалроқ. Португалия клуби "Америка" клубидан дарвозабон Агустин Марчесинни ҳам сотиб олган эди ва посбон учун 8 млн евро тўлаб беришган.

Маълумот учун, "Порту" ЧЛнинг 3-саралаш босқичида Россиянинг "Краснодар" клубига қарши баҳс олиб боради.