Колумбияда мағлуб бўлган
Ads

Хабарингиз бор, “Uzbek Tigers” жамоаси Бутунжаҳон бокс сериялари VIII мавсум гуруҳ босқичини Америка минтақаси жамоалари - “Cuba Domadores”, “Colombia Heroicos” ва “Caciques Venesuela”га қарши ўтказмоқда.

Бугун гуруҳ босқичининг тўртинчи турида боксчиларимиз Колумбиянинг “Colombia Heroicos” жамоаси билан куч синашиб, 3:2 ҳисобида мағлубиятга учради ва ортга бир очко билан қайтадиган бўлди. Бу жамоаларнинг Тошкентдаги беллашувларида “UzbekTigers” йирик 4:1 ҳисобида зафар қучган эди.

Боксчиларимиздан 56 кг вазн тоифасида Шаҳобиддин Зоиров рақиби Меза Мартинесни 3-раундда нокаутга учратган бўлса, Иқболжон Холдоров (64 кг) Агудело Гутерресга умуман имконият қолдирмади.

Шунингдек, Мироншоҳ ибрагимов (49 кг) Ривас Мартинесдан техник нокаутга учраган бўлса, муросасиз беллашувларда Исроил Мадримов (75 кг) Вивас Паласиосга 2:1 ва Санжар Турсунов (-91 кг) Хулио Бланкога 3:0 ҳисобида мағлуб бўлди.

Шундай қилиб, “Uzbek Tigers” 4-турдан сўнг “А”  гуруҳида 7 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Гуруҳ пешқадами ва амалдаги вице-чемпион “Cuba Domadores”да эса 9 очко мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, "Uzbek Tigers" жамоаси гуруҳнинг 5- ва 6-тур баҳсларини Термизда Венесуэланинг “Caciques Venesuela” жамоасига қарши ўтказади. Жанглар 6-7 апрел кунлари бўлиб ўтади.

Турнир жадвали билан танишинг:

“А” гуруҳи

Жамоалар

Очко

Жанглар

Ғалаба

Мағлубият

Дуранг

1. CUBA DOMADORES (Куба)

9

4

3

1

0

2. UZBEK TIGERS (Ўзбекистон)

7

4

2

2

0

3. COLOMBIA HEROICOS (колумбия)

7

5

2

3

0

4. CACIQUES VENEZUELA (Венесуэла)

5

3

1

2

0

 “В” гуруҳи

Жамоалар

Очко

Жанглар

Ғалаба

Мағлубият

Дуранг

1. FRANCE FIGHTING ROOSTERS (Франция)

12

4

4

0

0

2. BRITISH LIONHEARTS (Буюк Британия)

10

4

3

1

0

3. ITALIA THUNDER (Италия)

4

4

1

3

0

4. CROATIAN KNIGHTS (Хорватия)

1

4

0

4

0

 “С” гуруҳи

Жамоалар

Очко

Жанглар

Ғалаба

Мағлубият

Дуранг

1. PATRIOT BOXING TEAM (Россия)

9

4

3

1

0

2. ASTANA ARLANS KAZAKHSTAN (Қозоғистон)

6

3

2

1

0

3. INDIAN TIGERS (Ҳиндистон)

0

2

0

2

0

4. CHINA DRAGONS (Хитой)

-1

1

0

1

0