Ўзбекистонда Роналдуни тўхтатадиган бир футболчи бор
Ўз тарихида илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА қуръасига кўра, мусобақани “К” гуруҳида бошлайди.
Фабио Канавваро бош мураббийлигидаги футболчиларимиз дастлабки икки учрашувни кучли рақиблар – Колумбия ва Португалия терма жамоасига қарши ўтказади.
Айни пайтда кўпчилик мухлисларимизни ҳамюртларимизнинг Криштиану Роналду етакчилигидаги Португалия билан бўладиган ўйин кўпроқ қизиқтиряпти. Бу баҳс 23 июнга белгиланган.
Sports.uz портали таниқли мутахассислар, шарҳловчилар ва манбаларнинг Ўзбекистон терма жамоасига оид билдираётган муносабатларини ўқувчилар эътиборига ҳақола этади.
Жаъфар ИРИСМЕТОВ, Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси:
Жуда яхши гуруҳга тушдик. Жаҳон чемпионатида Ўзбекистондан мухлислар бўлади. Ўзим бораманми ёки йўқ, ҳозир буни билмайман. Виза беришса, бораман. Агар бу иш ўхшамаса, ўйинларни уйдан томоша қиламан.
Ҳали жаҳон чемпионати бошланмади ва ҳамманинг имконияти бор, дейиш мумкин. Қийин бўлса-да, ўзбек футболчилари ҳар бир рақиб билан яхши ўйнашга кучи етади. Шу боис, гуруҳдан чиқиш учун реал имконият бор, деб ўйлайман.
Ҳозирги терма жамоамиз ўзбек футболи тарихидаги энг кучлиси бўлса, ажаб эмас. Шунинг учун ҳам йигитлар гуруҳдан чиқа олади. Айниқса, ҳимоя...
Бизда Абдуқодир Ҳусанов бору, айнан у Криштиану Роналду мааласини осонлик билан ҳал қилади.
Денис КАЗАНСКИЙ, россиялик таниқли телебошловчи ва спорт шарҳловчиси:
Қизиқарли гуруҳлар кўп эмас. Деярли барчаси бир текис тақсимланган. Фақат Марокаш, Бразилия ва Шотландия жамланган гуруҳда қандайдир интрига пайдо бўлиши мумкин. Англия, Хорватия, Гана ва Панама гуруҳи ҳам ўзига хос.
Мен Ўзбекистон учун жуда хурсандман. Аббосбек Файзуллаев Криштиану Роналдуга қарши майдонга тушади ва, менимча, улар буни уддалай олади.
GOAL.COM сайти:
Ўзбекистон терма жамоасини италиялик мураббий Фабио Каннаваро бошқаряпти. Унинг қўл остида терма жамоа дастлабки муваффақиятини қўлга киритди. Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликларида бўлажак жаҳон чемпионатига йўлланма олган тўртта терма жамоа қатнашган “Al-Ain International Cup 2025” халқаро турнирида Миср ва Эронни енгиб, бош совринга эга чиқди.
Эди мундиалда кўп нарса Абдуқодир Ҳусановнинг жаҳон футболининг етакчи юлдузларига қарши қандай ўйнашига боғлиқ бўлади.
2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексика стадионларида ўтказилади. Ушбу турнир тарихда биринчи марта 48 та терма жамоани бирлаштирмоқда.
“К” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳдаги биринчи ўйинини 18 июнь куни Мексикадаги “Мексико Сити” стадионида Колумбияга қарши ўтказади. Гуруҳнинг қолган икки ўйинида футболчиларимиз АҚШнинг “Хьюстон” ва “Атланта” ареналарида майдонга тушади.
Хориж клубларига Ўзбекистондан футболчи олишни тавсия қилишди
Ўзбекистон улкан ҳурматга лойиқ! Португалия устози Мартинес яна нималар деди?
Бу хатодан кейин Гвардиола Ҳусановни асосий таркибга қайтариши шарт



Фикрлар