Коман МЮга қарши баҳсда жароҳат олди

"Бавария" вингери Кингсли Коман Чемпионлар лигаси доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда жароҳат олди. Франциялик ярим ҳимоячи "Олд Траффорд"да бўлиб ўтган баҳсда ғалаба тўпини киритиб, жамоасига 3 очко келтирди.

"Bild" нашри хабарига кўра, 27 ёшли хавбек иккинчи бўлимда мушакларидаги жароҳат туфайли алмаштирилди. Энди Коман кўрикдан ўтади, ва хатто дастлабки тикланиш саналари ҳам ҳозирча номаълум.

Коман жорий мавсум Германия Бундеслигасида гол+пас тизимида 3+3 натижа қайд этди. Кингсли мюнхенликлар сафида 2015 йилнинг ёзидан буён тўп сурмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!