Коман узр сўради
"Жамоадан ва "Ауди" компанияси мутасаддиларидан узр сўрайман. Менга тақдим қилинган "Ауди"нинг ён ойнаси шикастланган. Ҳали ҳамон ушбу ноқулайлик бартараф этилмади. Шу сабабдан, бошқа машинада келишга мажбур бўлдим. Англашилмовчилик учун яна бир бор узр сўрайман", - деди Коман.
Маълумот учун, "Ауди" компанияси "Бавария" клубининг 8,33 фоиз акцияларига эгалик қилади. Футболчилар ва мураббийларга машғулот ва стадионга келишда бошқа русумдаги автомобилларни миниш тақиқланган.
Фикрлар