"Комо" "Барселона" ҳимоячисини сотиб олди

CHERY AUTO

Италия А Сериясида иштирок этувчи "Комо" клуби "Барселона" ҳимоячиси Алекс Вальени тўлиқ сотиб олди. 21 ёшли футболчи билан 2029 йил ёзигача мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзоланди. Трансфер нархи 6 миллион еврога тенг бўлди.

Tecno

Эслатиб ўтамиз, Алекс Ваьле 2024/25-йилги мавсумнинг иккинчи ярмида "Комо" сафида ижара асосида ҳаракат қилган эди. У А Серияда жамоа сафида 15 та учрашувда майдонга тушди. Гарчи у бу ўйинларда гол урмаган ёки голли узатма бермаган бўлса-да, ҳимоядаги барқарор ўйини ва ишончли ҳаракатлари мураббийлар штаби томонидан юқори баҳоланди.

Вальенинг "Комо"даги ўйини жамоанинг мавсум охирида А Серияда қолишига ва келажак учун кучли таркиб шакллантиришига муҳим ҳисса бўлиб хизмат қилди. Клуб раҳбарияти уни узоқ муддатга сақлаб қолиш орқали ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашни кўзлаган.

Шунингдек, "Барселона" ушбу трансфердан 6 миллион евро даромад олган бўлса-да, баъзи манбаларга кўра, келажакда футболчи бошқа клубга сотилса, Каталония клуби ундан маълум фоиз улушга эга бўлади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию