Компани АПЛ тарихидаги энг зўр ҳимоячи кимлигини айтди. Унинг бу борадаги танлови ғалати бўлди

“Манчестер Сити” клуби собиқ ҳимоячиси Венсан Компани “Ливерпуль”даги ҳамкасби Виржил ван Дейкни премьер-лига тарихидаги энг яхши ҳимоячи деб айтди.

“Агар премьер-лига тарихидаги энг яхши ҳимоячи кимлигини айтадиган бўлсам, мен ван Дейкни танлаган бўлардим. Бу ғалати танлов бўлиши мумкин, чунки у Жон Терри ва Рио Фердинанд каби буюк ҳимоячилар билан бир вақтда ўйнамаган. Ушбу йигитлар узоқ йиллар ўйнади, аммо ван Дейкнинг сўнгги мавсумларда кўрсатаётган ўйини уни энг зўр даражага олиб чиқди.

“Ливерпуль” ван Дейк билан буткул бошқа жамоага айланди, шу сабабли мен уни АПЛнинг барча даврлардаги энг зўр ҳимоячиси, деб айтган бўлардим”, - дейди бельгиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!