Компани "Бавария"нинг жавоб баҳсидаги имкониятларини баҳолади!

BEPUL PROPAN

Чемпионлар Лигаси 1/4 финал босқичининг биринчи учрашувида "Бавария" Миланнинг "Интер" жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу учрашувдан сўнг мюнхенликлар бош мураббийи Венсан Компани қуйидаги фикрларни билдирди:

"Бугун бизда бир эмас, икки ёки учта гол уриш имкониятлари бор эди – балки ундан ҳам кўпроқ. Биз яхши биламизки, "Интер"нинг ҳужумда кучли футболчилари бор; уларга қарши осон бўлмайди. Аммо шунга қарамай, биз хавфлироқ кўриндик ва ўз имкониятларимизга эга бўлдик.

Мен "Интер"га меҳмонда қарши ўйнаш жуда қийин эканини тушунаман, лекин жароҳатлар ёки шунга ўхшаш баҳоналар туфайли ўзимизни енгилгандай ҳис қилишимиз керак эмас. Миланда ҳам бизда имкониятлар бўлади.

Coach Vincent Kompany of FC Bayern Muenchen gestures and looks frustrated during the UEFA Champions League 2024/25 Quarter Final First Leg match...

Биз мағлуб бўлдик, шунинг учун фақат ҳис-туйғуларим ёки кўрган нарсаларим ҳақида гапира оламан. Менда биз гол ура олмаймиз ёки рақибга таҳдид сола олмаймиз, деган ҳис йўқ эди. Охиригача имкониятларимиз бор эди, аммо натижа ҳар доим адолатли бўлавермайди.

Бу тўқнашувнинг фақат биринчи ярми, ҳеч қандай жамоа биринчи бўлимни 1:2 ҳисобида ютқазиб тугатганидан кейин кийим алмаштириш хонасида: "Тамом, таслим бўламиз, уйга кетдик", демайди. Биз Миланда ҳам имкониятларимизга тўлиқ ишонамиз" - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди белгиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!