Компани: "Биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Бавария” бош мураббийи Венсан Компани Чемпионлар лигасида ПСЖга қарши учрашувдаги мағлубият (4:5) ҳақида фикр билдирди. Мураббий дисквалификация сабаб ўйинни трибунадан кузатди.

“Ўйинни кузатиш менга ёқди, аммо бу мен учун энг яхши жой эмас. Бу футболни севувчилар учун ўйин бўлди. Бизнинг стадионда ўзига хос бир нарса юз бериши мумкин. Германияда оловли муҳит бўлади. Бизга фақат жавоб ўйинида қайтиб келиш имкониятини сақлаб қолиш керак эди, 2:5 ҳисобида эса бу яна савол остида эди. Биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз. Улар бизнинг уйга келади ва биз барча кучимизни берамиз, керак бўлса ўлишга ҳам тайёрмиз. Биз уларни кутяпмиз ва бу ўйинни интиқлик билан кутмоқдамиз.

2:5 да қўрқув бўлдими? Йўқ, мен пессимист эмасман. Агар ҳеч бўлмаганда 1 фоиз имконият қолса ҳам, ҳаммаси ўзгариши мумкинлигини биламан. Биз ишонамиз. Ҳозир ҳисоб ПСЖ фойдасига, шунинг учун жавоб ўйинида ғалаба қозонишимиз шарт”, —деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!