Компани "Ливерпуль" ҳимоячисини жамоасида кўрмоқчи

"Ливерпуль" ҳимоячиси Жо Гомес фаолиятини Германия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "The Mirror" нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, англиялик футболчининг трансферига "Бавария" қизиқиш билдирмоқда. Жамоанинг янги бош мураббийи Венсан Компанининг шахсан ўзи 27 ёшли марказий ҳимоячи билан шартнома имзолашни раҳбариятдан сўраган. Гомеснинг трансфер нархи 28 миллион еврога баҳоланмоқда. Футболчининг "қизиллар" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

Маълумот учун, АПЛнинг 2023/2024 йилги мавсумида Гомес 32 та ўйинда майдонга тушиб,  битта голли узатмани узатмани амалга оширди ва 5 та сариқ карточка олди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!