Кондогбиа Франция термасида бошқа ўйнамайдиган бўлди

2013 йил Франция сафида Туркияда ўтган ёшлар ўртасидаги ЖЧда ғолиб чиққан ва мамлакат бош жамоаси сафида 5 та ўртоқлик ўйинида майдонга тушган 25 ёшли футболчи Марказий Осиё Республикаси термаси сафида ўйнамоқчи.

Жоффри Кондогбиа бу борада ФИФАдан руҳсат ҳам олди. Маълумот учун, Кондогбианинг ўзи Францияда туғилган, аммо унинг ота-оналари МАРда таваллуд топган. Унинг акаси Эван эса айнан МАР терма жамоаси аъзоси саналади.

У ҳозир жароҳати боис, термасига ёрдам беролмайди, аммо октябр ойидаги ўйинларда МАР сафида майдонга тушиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!