Асосий мазмунга ўтиш

Конго мураббийи отасининг вафот этганини матбуот анжуманида билди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Англияга қарши баҳсда африкаликлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, Жаҳон чемпионатини тарк этди.

Конго терма жамоаси бош мураббийи Себастьян Десабр Англияга қарши 1/16 финал учрашувидан кейинги матбуот анжуманида отасининг вафот этганини билиб қолди.

Англияга қарши баҳсда африкаликлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, Жаҳон чемпионатини тарк этди. Матбуот анжумани давомида ДР Конго футбол федерацияси вакили сўзга чиқиб, шундай деди:

"Мураббийимиз отасидан айрилди. Шу муносабат билан унга чуқур ҳамдардлик билдирамиз."

49 ёшли мутахассис қисқача "Раҳмат" деб жавоб берди ва матбуот анжуманини якунлади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ