КОНМЕБОЛ Америка кубоги-2020 логотипини намойиш қилди
Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) 2020 йилда ўтказиладиган Америка кубоги логотипини намойиш қилди.
Айтиш лозимки ушбу турнир келгуси йил 12 июндан 12 июлга қадар Аргентина ва Колумбия давлатларида бўлиб ўтади. Яна бир эътиборли жиҳати, Америка кубогига илк бор 2 та мамлакат мезбонлик қилмоқда.
Маълумот учун, Америка кубогининг амалдаги чемпиони Бразилия терма жамоаси ҳисобланади.
Фикрлар