KONMEBOL Аргентинанинг "ЖЧ-2022"даги ғалабасини нишонлаш учун тадбир уюштирди
Аргентина терма жамоаси футболчилари ва мураббийлари Жанубий Америка футбол конфедерацияси (KONMEBOL) штаб-квартирасига ташриф буюрди. Ташкилот президенти Алехандро Домингес эришган ютуқлари учун уларга мукофотларни топширди.
Лионель Скалони ва унинг мураббийлар штаби Америка кубоги, Финалиссима кубоги ва жаҳон чемпионатининг нусхаларини олишди. Футболчиларга медаллар ва ўзлари кўринишидаги ҳайкалчалар топширилди.
Лионель Месси терма жамоа билан қўлга киритган совринлари - Жаҳон чемпионати, Финалиссима кубоги ва Америка кубоги нусхаларини олди. Шунингдек, ҳужумчига унинг ҳақиқий ўлчамдаги ҳайкали кўрсатилди - унда Мессининг жаҳон чемпионатида суратга тушгани тасвирланган. У KONMEBOL музейида сақланади.
Фикрлар