Конор энди Усманнинг камарига "кўз олайтиряпти"

  • 26 апрель, 2021, 03:19
  • 0
  • MMA

Ирландиялик аралаш жанг санъатлари устаси Конор МакГрегор ўз "Инстаграм" саҳифасида Камару Усманнинг Хорхе Масвидаль устидан қозонган ғалабасига бағишлаб пост қолдирди:

"Усман энди менинг зарбаларимни ҳам кўчира бошлади. Мен бу болакай билан қачондир жанг қиламанми? Менимча, шундай. Менинг зарбаларим ва сўзларимни кўчира туриб, бу тахлит юриб бўлмайди. 

Менга 170 (вазн тоифаси) ёқяпти. У тез орада меники бўлади", - деб ёзди МакГрегор. 

МакГрегор 10 июль санасидаги "UFC 264" турнири доирасида Дастин Порьега қарши учинчи жангда майдонга тушади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!