Конор МакГрегор: "Эдди Хирн, тезда бу жангни ташкил қил!"

  • 30 март, 2023, 21:23
  • 0
  • MMA

Профессионал бокснинг иккинчи ўрта вазн (76,2 кг) тоифасида фаолияти юритган, британиялик Карл Фроч (33-2,24 KO) Конор МакГрегорни (22-6) жангга чорлади.

"Уларнинг хеч қайси бири боксни тушунмайдилар, шундай эмасми? Мен улар учун жуда ҳам катта ва кучлилик қиламан. Жейк Пол билан жанг қилиш учун  бир қўлимни ўзи етади. Конор менга кичик муаммо яратиши мумкин. Лекин у жуда ҳам майдалик қилади. Мен унга қарши жангга хатто таёргарлик кўришим ҳам шарт эмас. Агар, Конорга карши октагонга чиқадиган бўлсам, кўпроқ ишлашим керак. Чунки бу октагон ва ММАда қийин ҳолатга тушиб қолишим мумкин. Аммо, мен барибир бу жангни қабул қиламан. Чунки Конор жуда ҳам кичик", деди Фроч.

Ўз ўрнида Конор ҳам унга жавоб қайтарди. 

- Эдди Хирн, тезда бу жангни ташкил кил! 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!