Конор МакГрегор: Мен пул учун жанг қилмайман

  • 22 январь, 2021, 05:05
  • 0
  • MMA

Хабарингиз бор, 24 январь санасида "UFC 257" мусобақаси бўлиб ўтади. Кечанинг марказий баҳсида Конор МакГрегор Дастин Порьега қарши кураш олиб боради. Ушбу турнир олдидан ўтказилган матбуот анжуманида ирландиялик спортчи ўзини нима илҳомлантириши ҳақида гапириб ўтди:

"Мендан, нима учун жанг қиласан, ахир Дэна Уайтдан ҳам бойсан-ку, деб кўп сўрашади. Менда эса мақсад ва интилишлар бошқача. Пул ва чемпионлик камарлари бир кун кетади. Бир кун келиб, ўғлим билан ўтириб, ўзим иштирок этган жанглардаги ёрқин лаҳзаларни кўриб ўтиришни хоҳлайман. Улар кинодек ўтишини хоҳлайман", - деди Конор. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!