Конор Макгрегор видео ўйиндан олиб ташланди

  • 26 ноябрь, 14:44
  • 0
  • MMA

"Hitman: World of Assassination" нинг ишлаб чиқувчилари собиқ UFC чемпиони ирландиялик Конор Макгрегорни ўйиндан олиб ташлади. Бу ҳақда ўйинга эгалик қилувчи "IO Interactive" кампанияси матбуот хизмати эълон қилди. 

“Конор Макгрегорга оид яқинда ўтказилган суд ва унинг қарори сабабли "IO Interactive" спортчи билан ҳамкорликни дарҳол бекор қилади. Биз бу масалага жуда жиддий қараймиз ва унинг оқибатларини эътиборсиз қолдира олмаймиз. Шу боис, бугундан бошлаб биз ирландиялик жангчи акс этган барча контентни дўконларимиздан ўчириб ташлаймиз”, — дейилади кампания матбуот хизмати берган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Макгрегор 2018 йилнинг декабрь ойида Дублинда дўсти Жеймс Лоуренс билан бирга Никита Ни Лаимхин исмли аёлга жинсий зўравонлик қилганликда айбланганди. Суд жараёнида Конор жинсий алоқани инкор этмади, лекин ҳамма нарса келишув асосида бўлганини таъкидлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!