Конор МакГрегор: Яқин кунларда кейинги жангим ҳақида расман эълон қиламан

UFC собиқ чемпиони Конор МакГрегор келажакдига режалари ҳақида айтиб ўтди.

- Хозирда машғулотларда ўзимни бор кучимни бериб меҳнат қиляпман ва октагонга қайтишга тайёрман. Умид қиламанки, яқин кунларда кейинги жангим борасида расман хабар бераман.

Шуни таъкидлашим жоизки, менинг кейинги рақибим ким бўлиши номаълум, аммо ҳар қайси жангчи билан куч синашишга тайёрман.

Айтиб ўтишим жоизки, боксга қайтишимҳам мумкин. Бироқ хозирги кунда ўз эътиборимни оиламга, ММА доирасидаги жангларга ҳамда Proper 12 қаратганман, - деди МакГрегор Complex нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Конор оҳирги жангини UFC 229 турнирида ўтказиб, унда Хабиб Нурмагомедовга имкониятни бой берганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!