"Конорни 10 тадан 10 марта мағлуб этаман"

  • 28 март, 2022, 12:42
  • 0
  • MMA

UFC жангчиси Колби Ковингтон икки вазн тоифасидаги собиқ чемпион Конор Макгрегорнинг ярим ўрта вазнга ўтмоқчи эканлиги ҳақидаги фикрга жавоб қайтарди.

"Ўйлашимча, у ўзини мақтаб, атрофида шов-шув қилишга ҳаракат қилмоқда. Конор ҳақиқий эркаклар вазнига келиб, ҳақиқий эркаклар билан жанг қилмайди. 

У ажойиб жангчи. Макгрегор ўзи учун яхши ишларни амалга оширди, бироқ ярим ўрта вазн унинг дивизиони эмас. У ғалаба қозониш имконияти нолга тенг бўлган жангларда қатнашмайди. Унда бундай жасорат йўқ. 

Агар реал қарасангиз, мен уни 10 тадан 10 марта мағлуб этаман", - деди Ковингтон. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!