Консейсау: “Биринчи навбатда айб менда – мен мураббийман”

BEPUL PROPAN

"Милан" бош мураббийи Сержиу Консейсау А Сериянинг 31-туридан ўрин олган "Фиорентина"га қарши ўйин (2:2)даги хатолар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Хабарингиз бор, "россонерилик"лар беллашув бошидаёқ икки гол ўтказиб юборганди.

— Бугун индивидуал хатолар бўлди, фақат ҳимояда эмас. Жамоа кўплаб осон хатоларга йўл қўйди. Очиғини айтсам, бу борада биз машғулотларда иш олиб боряпмиз. Яқинда “Наполи” ҳам шунга ўхшаш гол урган эди. Муаммони биламиз ва ечишга ҳаракат қиляпмиз. Баъзи жиҳатлар борки, уларни футболчи академияда, болаликда ўрганиши керак.

Ҳужумда ҳам муаммолар бор – жуда кўп имкониятни йўқотяпмиз. Бу эса алоҳида муаммо.

Мураббий ўйиннинг бошидаги ноаниқ ҳаракатлар учун масъулиятни зиммасига олди:

— Илк 25 дақиқадаги ўйинимиз жуда ёмон бўлди. Бу биз тайёрлаган ўйин режасига умуман тўғри келмади ва бу ерда айб авваламбор менда – мен жамоа мураббийиман.

Шу билан бирга, Консейсау жамоада ижобий сигналлар борлигини ҳам таъкидлаб ўтди:

— Охирги кунларда йигитлардан яхши белгилар олдим. “Интер”га қарши ўйин бундан анча яхши бўлганди – жамоа мувозанатли ўйнаган ва камроқ хато қилган эди, – деди Консейсау "Sky Sport Italia" нашрига берган интервьюси давомида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!