Конте -
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте “Реал” бошқарувини ўз қўлига олиши мумкин.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра 48 ёшли италиялик мутахассис ўтган ҳафта Зинедин Зидандан бўшаган лавозим учун асосий номзод сифати эътироф этилмоқла. “Қироллик клуби”нинг Маурисио Почеттино (“Тоттенхэм”) борасида ишлари юришмагач, айни дамда бор эътибор айнан Контега қаратилган.

Таъкидлаш керакки, Контенинг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган. Бироқ, лондонликлар омадсиз мавсумдан сўнг уни жамоада кўришни исташмаяпти ва Контенинг бошқа клубга ўтиб кетишига ҳам қарши эмас. Лекин, бу борада Конте “Челси” раҳбариятидан расмий мурожаат олгани йўқ ва шу боис жамоадан кетиш ҳақида биринчи бўлиб ўзи ҳаракат қилмоқчи эмас.

Минбар

Барча блоглар