Конте "Арсенал"нинг собиқ ҳужумчисини "Интер"да кўрмоқчи

  • 28 сентября, 2020, 22:01
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Интер" клуби "Парма" ҳужумчиси Жервиньога қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда италиялик журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, “нерадзуррилар” 33 ёшли ивуарлик футболчини жорий ёзги трансферлар даврида сотиб олмоқчи. Уни шахсан жамоа бош мураббийи Антонио Конте таркибда кўрмоқчи.

Жервиньо “Парма” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 68 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 20 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Бундан аввал, у "Беверен", "Ле-Ман", "Лилль", "Арсенал", "Рома" ва "Хэбэй Чайна Форчун" клубларида ўйнаган. Кот-д'Ивуар терма жамоасида эса 80 та ўйинда 22 та гол урган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию