Конте "Челси"га қайтиши мумкин

"Челси"нинг кейинги бош мураббийлигига номзодлар пайдо бўлишда давом этади. Антонио Конте Лондонга қайтиши мумкин, дея хабар бермоқда "Independent" нашри. 

"Аристократлар"ни вақтинчалик Фрэнк Лэмпард бошқаради. У мавсум сўнггига қадар жамоада ишлайди ва клубга ёзда янги мутахассис келади. Вариантлар орасида Нагельсманн, Энрике ва Почеттино каби мураббийлар бор. 

Антонио "Челси"ни У 2016-2018 йиллар давомида бошқарган. Лодонликлар унинг қўл остида АПЛ чемпионлигини қўлга киритган. Яқиндагина "Тоттенхэм"ни тарк этган Контега ҳали ҳеч қайси жамоа алоқага чиққани йўқ. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!