Конте "Челси"ни янги мавсумга тайёрлай бошлади

Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Антонио Конте жамоа билан янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Қизиғи шундаки, тез орада истеъфога чиқарилиши айтилаётган 47 ёшли италиялик мутахассис таътилдан қайтган футболчилар билан машғулотларни олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Контенинг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзолаган.

Таъкидлаш керакки, бундан аввалроқ “Челси” бошқарувини “Наполи”нинг собиқ устози Маурицио Сарри қўлга олиши айтилаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!