Конте Европа лигаси финалида учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?
“Интер” бош мураббийи Антонио Конте кеча “Севилья”га (3:2) қарши бўлиб ўтган Европа лигаси финал учрашувидан сўнг, ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Тенг курашлар остида кечган қийин ўйин бўлди. Учрашув тақдирини иккинчи бўлимдаги биргина вазият ҳал этиб қўйиши мумкин эди. Бизда бир нечта вазиятлар бўлди. Кейин эса, Лукаку билан боғлиқ вазиятда омад биздан яққол юз ўгирди. Айни дамда афсусланишим учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Шогирдларим бор кучини берди. Бугун тажриба асосий ролни ўйнади, деб ўйлайман. Ҳозир эса, футболчиларим бутун мавсум давомида қанчалик катта ишни бажарганликларини ўйлашлари керак, деб биламан. Улар финалга қадар етиб келди. Аксарият ёш футболчилар бутун мавсум давомида жуда катта тажриба тўплади. Энди улар ўз кучларига ишонган ҳолда ўз йўлларида давом этиши мумкин”, - дейди италиялик мутахассис.
"Севилья" ушбу совринни ўз тарихида 6-марта қўлга киритди. Конте эса мураббийлик фаолиятида илк бор еврокубоклар финалида қатнашди.
Фикрлар