Конте фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин
Ads

Мавсумлар оралиғида “Челси”дан истеъфога чиқарилган Антонио Конте фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

ActuFoot нашри тарқатган хабарга кўра 49 ёшли италиялик мутахассисни "Бордо" ишга таклиф қилмоқда. Берилган маълумотларга қараганда француз клуби вакиллари аллақачон бу борада Конте билан алоқага чиқишган ва ўз таклифларини билдиришган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Бордо”га Тьерри Анри бош мураббий бўлиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.