Конте:

"Интер" бош мураббийи Антонио Конте Италия А Серияси 24-тури доирасида "Лацио"дан учралган мағлубият (1:2) ҳақида гапириб ўтди.

"Менга ўйин ёқди, аммо натижа эмас. Ўтказиб юборган голларимизни эса "Лацио"га ўзимиз совға қилдик. Бундай муҳим баҳсларда майда деталлар катта саҳнага чиқади. Биз бундай хатолар сонини кўпайтириб юбормоқдамиз.  "Барселона" ва "Боруссия" билан учрашувларда ҳам ҳисобда олдинда бориб, якунда устунликни қўлдан чиқарган эдик. 

Йигитлар юракдан тўп тепишмоқда ва бунинг учун улардан миннатдорман. Биз чемпионлик пойгасида иштирок этаётганимиздан хурсандман", - деди Конте.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)