Конте "Интер"ни бошқаришга рози бўлди
Айни дамда ишсиз юрган италиялик мутахассис Антонио Конте янги мавсумда "Интер"ни бошқариши мумкин. Бу ҳақда Calcio Mercato нашри хабар тарқатмоқда.
Контени жамоада шахсан “нерадзуррилар” бош директори Беппе Маротта кўришни хоҳламоқда. У шу кунгача 49 ёшли мутахассис билан бир неча марта боғланган ва ушбу масалада гаплашган. Ўз навбатида Конте ҳам “Интер”ни бошқаришга розилик билдирган ва шу боис бир неча ойлардан буён “нерадзуррилар”даги ички муҳитни кузатиб келмоқда.
Конте сўнгги пайтларда можароларга сабаб бўлаётган ҳужумчи Мауро Икардининг ҳам сотиб юборилишига қарши эмас. У Икардининг ўрнига “Рома” форварди Эдин Жекони олиб келмоқчи.
Фикрлар