Конте жорий мавсум АПЛда бирорта ҳам гол ура олмаган ҳужумчини "Челси"да кўрмоқчи

"Кристал Пэлас" жамоаси ҳужумчиси Кристиан Бентеке фаолиятини “Челси”да давом эттириши мумкин.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” бош мураббийи Антонио Конте яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи. 26 ёшли ҳужумчининг жорий мавсум бирорта ҳам гол ура олмаганига қарамай, “Челси” раҳбарияти бу борада "Кристал Пэлас"га таклиф билан чиқмоқчи.

Ўз навбатида улар ҳам Бентекени “Челси”га сотишга қарши эмас, бироқ, "Кристал Пэлас" бунинг эвазига яхшигина товон пуди талаб қилмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!