Конте кетади. Унинг ўрнини Мадрид клубидан топ мураббий эгаллайди

"Интер" янги мавсумда жамоа бош мураббийлиги постига Диего Симеонени олиб келмоқчи.

Бу ҳақида Okdiario газетаси бош директори Эдуардо Инда хабар бериб ўтди.

"Симеоне "Атлетико"ни тарк этишини иккала томон ҳам хоҳламоқда. Антонио Конте "Интер"да кийиниш хонасида тартибсизликни келтириб чиқарди ва муваффақиятсизликка учради.

Ўз навбатида, Мадрид клуби раҳбарияти молиявий қийинчиликларни бошдан ўтказмоқда, шунинг учун 16 миллион евро маош оладиган Диего Симеоне билан орани очиқ қилишга уринмоқда", - дея таъкидлаб ўтди Инда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!