Конте
Ads

“Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте “Манчестер Сити” ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Шуни таъкидлашим жоизки, “Ман.Сити”да футболчиларни жалб этиш учун катта маблағ сарфлашга имконият бор. Жамоада ажойиб мураббий фаолият олиб бориши ҳамда клубнинг трансфер сиёсатига катта эътибор қаратиш қандай натижаларни кўрсатишидан ўзингиз гувоҳи бўляпсиз, - дея Контенинг сўзларидан иқтибос келтиради Football Italia нашри.

Аввалроқ Конте “аристократлар” раҳбариятининг трансфер сиёсати ҳақида салбий фикрларни билдириб ўтганди.